«Левада-марказ» сўрови иштирокчиларининг қарийб 60 фоизи россиялик сиёсатчиларнинг тизимдан ташқари мухолифатчилар халқ душманлари ҳисобланиши ҳақидаги фикрларини номақбул деб атади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ушбу сўров Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлди ва унинг Россия мухолифатига қарата айтган кескин танқидларидан сўнг ўтказилди.
Сўровномага Рамзан Қодировга нисбатан муносабат ҳақида ҳам савол киритилди. Бир йил ичида унга нисбатан ҳурмат ёки майл билдирувчи кишилар сони 35 фоиздан 17 фоизгача тушиб кетди. Сўралганларнинг 10 фоизи Чеченистон раҳбарига нисбатан салбий муносабатда эканлигини билдирган, ўтган йили эса улар 5 фоизни ташкил этган эди.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Қодиров журналистлар билан учрашувда «тизимдан ташқаридаги мухолифат вакилларига халқ душманлари, хоинлар каби муносабатда бўлиш», «бундай кишиларни уларнинг қўпорувчилик фаолияти учун суд қилиш»га даъват этган эди. Ҳуқуқ муҳофазачилари ва жамоатчилик арбоблари уни ушбу гаплари учун истеъфога чиқаришини талаб қилиб, ариза ёзди.
Кейинроқ Россия президенти Владимир Путин Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров республикани самарали бошқараётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)