Шимолий Корея ҳафта давомида узоқ масофага мўлжалланган баллистик ракета учирилишини режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбага таяниб, Япониянинг Kyodo агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Агентлик маълумотларига кўра, сунъий йўлдош ёрдамида олинган суратлар таҳлили шундан далолат бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 6 январь куни КХДР водород бомбаси синовини ўтказди. Мазкур синов жаҳон ҳамжамияти, жумладан, Ўзбекистон томонидан ҳам кескин танқид остига олинди.
Изоҳ (0)