Brent маркасидаги нефть нархи бир баррель учун 33 долларлик маррани босиб ўтди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
27 январь куни Тошкент вақти билан 21:45 да Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent маркасидаги нефтнинг мартдаги фьючерслари 1,31 долларга (4,12%) қимматлашиб, баррелига 33,11 долларни ташкил қилди.
WTI маркасидаги нефтнинг мартдаги фьючерслари Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) бу вақтга келиб, 1,04 долларга (3,31%) қимматлашди ва бир баррель учун 32,49 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)