Кения шарқида, Сомали билан чегара яқинида юк машинасининг фугас бомбасига дуч келиб, портлаши оқибатида камида беш нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Кения полицияси раҳбари Жозеф Буне мазкур ҳодисани тасдиқлади, бироқ қурбонларнинг аниқ сонини маълум қилгани йўқ.
Портлаш «Аш-Шабоб» жангариларининг Сомалидаги Африка Иттифоқи тинчликпарвар кучлари базасига ҳужуми туфайли ҳалок бўлган кениялик ҳарбийларни дафн этиш маросими арафасида содир бўлди. Эслатиб ўтамиз, расмийлар мазкур ҳужум оқибатида камида 50 нафар ҳарбий нобуд бўлганини билдирганди.
Изоҳ (0)