Эрон табиий газ қазиб олиш ва уни экспорт қилиш, жумладан, икки йилдан сўнг Европага етказиб беришни бошлаш имкониятларини қидирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Эрон газ экспорти миллий компанияси (NIGEC) бошқарувчи директори Алиризо Камолийнинг билдиришича, Европа компаниялари, хусусан, суюлтирилган газ ташиш танкерлари халқаро оператори Golar LNG билан суюлтирилган газ инфратузилмасини қуриш борасида музокаралар олиб борилмоқда. «Бу лойиҳани амалга ошириш учун икки йилга яқин вақт кетади. Шундан сўнг Европага газ экспорти масаласи кўриб чиқилади», — дея таъкидлаган Камолий.
Эрон, шунингдек, Форс кўрфазидаги қўшнилари — Кувайт ва БААга газ етказиб беришни режалаштирмоқда, ҳатто айни пайтда муносабатлар таранг бўлган Саудия Арабистони ҳам истисно этилмаяпти. Камолийнинг фикрича, «Саудия эҳтимолий йирик харидорлардан бири ва унда Эрон билан яқинлашишдан бошқа илож йўқ».
Изоҳ (0)