Украина Олий Радаси Ўзбекистон ва Украина ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни татбиқ этиш ҳақидаги баённомани ратификация қилди. Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини Раданинг 234 депутати қўллаб-қувватлади, дейилади «Корреспондент.net» хабарида.
Депутат Anna Гопконинг сўзларига кўра, мазкур қонуннинг ратификация қилиниши Украина маҳсулотлари учун янги бозорларни очади.
МДҲ доирасидаги эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим 2011 йил 18 октябрида унинг иштирокчилари томонидан маъқулланган, 2013 йил 31 майида эса Украина битим баённомасини имзолаган, бироқ Рада шу кунгача мазкур ҳужжатни ратификация қилмаган эди.
Баённома талабларига мувофиқ, Ўзбекистон томони Украина маҳсулотларига нисбатан импорт ва экспорт божларини қўлламайди.
Изоҳ (0)