2016 йил 5 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2466-сон қарорига мувофиқ Қодиров Маҳаматносир Ўктамович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати портали хабар қилмоқда.
Шу муносабат билан Маҳаматносир Қодиров Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)