• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юрак ҳикоялари-3. «Ура, мен операцияга бораман!»

    «Ростини айтсам, аввалига милиционер бўлмоқчи эдим, лекин энди қатъий қарор қабул қилдим — шифокор бўламан». Жонибек Чориев 11 ёшда ва шифокор бўлиш қарорини юрагида ўтказилган операциядан сўнг қабул қилди. Унинг оиласи бу операцияни ўн йил давомида кутди. Жонибек ўзининг касаллик тарихини — Сурхондарёда тиббий кўрикдан ўтганида унга юрак қоринчалари пардаси нуқсони (ЮҚПН) ташхиси қўйилгани, тез-тез шамоллаши, нимжонлиги ва очиқ юракда операция ўтказиш учун керак бўлган махсус мослама тўғрисида, ҳамма-ҳаммаси ҳақида батафсил сўзлаб берди.

    Фото: «Сочная Долина»

    Фото: «Сочная Долина»

    Жонибекнинг оиласи тўрт кишидан иборат — у, онаси ва икки опаси. Отаси уч йил олдин Россияга кетган, шундан бери ундан ҳеч қандай хат-хабар йўқ. Онаси, Зуҳра — уй бекаси, тасодифий даромаддан кун кўради. Юрак хасталиги бор болалар учун давлат нафақа тайинлаган, лекин прописка билан боғлиқ муаммолар сабаб, нафақани расмийлаштиришнинг ҳозирча иложи йўқ. Жонибек тилга олган махсус мослама — оксигенатор унинг оиласи учун жуда қимматлик қилади.

    Оксигенаторлар давлат томонидан сотиб олинади, лекин юраги операцияга муҳтож болаларнинг ҳаммасига ҳам мазкур мосламаларни етказиб бўлмайди. Ҳар минг нафар чақалоқнинг 6—8 нафарида туғма юрак хасталиклари учрайди, бу барча туғма хасталикларнинг 30 фоизини ташкил этади. Юрак хасталиклари янги туғилган ва бир ёшгача бўлган болаларнинг ўлимлари сабаблари орасида биринчи ўринда туради. Бир ёшга тўлгандан сўнг, болалар ўлими эҳтимоли кескин камаяди ва 1 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар орасида хасталиклардан нобуд бўлган болалар сони 5 фоиздан ошмайди. Ушбу ҳолат катта ва жиддий муаммо эканлиги кундек равшан.

    Болалар кардиожарроҳлик маркази мудири Дониёр Пирназаровнинг сўзларига кўра, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, турли патоген факторлар таъсири (юқумли касалликлар, витамин етишмаслиги, назоратсиз ва бетартиб дори истеъмол қилиш, токсикоз), тамаки чекиш ва алкогол ичимликларни истеъмол қилиш сабабли ҳомила ривожланишининг бузилиши — туғма юрак хасталикларининг асосий омиллари ҳисобланади.

    Туғма юрак хасталикларини фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Кардиожарроҳлик ютуқлари шарофати билан оғир хасталикларни ҳам мураккаб операциялар йўли билан даволаш имкони пайдо бўлди. Хусусан, болалар кардиожарроҳлик маркази шифокорлари ҳар ойда 60 та операция ўтказади.

    Операцияга керакли дори-дармон, материаллар, жумладан, оксигенатор харажатларини ҳам кўтарадиган компания борлиги Чориевлар оиласи учун янги йил туҳфаси бўлди. «Ура, мен операцияга бораман!», — дея хурсандчилигини яшира олмади Жонибек. Тошкентга етиб келишганидан сўнг, керакли пул маблағлари «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» акцияси доирасида тўпланганини уларга айтиб беришди. 2015 йил ноябри давомида «Сочная Долина» шарбатининг сотилган ҳар бир қутисидан тушган пулнинг муайян бир қисми Тошкент педиатрия институтининг клиникаси томонидан очилган махсус ҳисоб-рақамига ўтказилди.

    Жонибек билан операциядан кейин учрашдик ва унинг қилган биринчи иши менга ташаккур изҳор этиш бўлди. Ҳайрон бўлганимни кўриб, тушунтирди: «Пулни мени танимаган одамлар тўплаган экан, сиз ҳам улар орасида бўлишингиз мумкин».

    Хайрлашув пайтида Жонибек келажакда шифокор бўлиб, «одамларнинг яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтариш учун», Сурхондарё болаларини операция қилиб, даволашини айтди.

    Бу «Сочная Долина» савдо маркаси томонидан ташкил этилган «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» акцияси доирасидаги ўн бешта «юрак ҳикоялари»нинг учинчиси ва бу ҳикояларнинг давоми бор.

    • Юрак ҳикоялари-2. «Энди мен яшашни истайман…»

    • Юрак ҳикоялари-1: «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»

    Реклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган

    27.01.2016, 12:38   Изоҳ (0)   5101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Vicco бренди болалар пойабзали учун бир йиллик кафолат беради

    27.01.2016, 11:38

    Ўзбекистонда стипендиялар миқдори қанча?

    27.01.2016, 11:24

    Афғонистондаги зилзила Тошкентда сезилди

    27.01.2016, 10:31

    Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишлаб викторина ўтказилмоқда

    27.01.2016, 10:19

    Ўзбекистон КХДРдаги водород бомбаси синовларини қоралади

    27.01.2016, 10:12

    Тошкентдаги «Тезкор алоқа» устунлари нимани англатади?

    26.01.2016, 22:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02

    Эронда суд биносига ҳужум: 9 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 21:34

    Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир”да қанча маош олиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 26 июл, 21:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.