Украина ҳукумати «Антонов» давлат авиасоз концернини тугатиш ҳақида қарор қабул қилди. Бунга унинг корхоналари «Укроборонпром» мудофаа концерни таркибига ўтиши сабаб бўлди, деб хабар беради «Ведомости».
«Концерн таркибига кирган учта корхона 2015 йилнинг март ва июнь ойлари оралиғида унинг таркибидан чиқиб, ‘Укроборонпром’ давлат концерни таркибига ўтди», — деб Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги тушунтириш берди.
Ҳукумат вазирликка тугатиш комиссиясини тузиш ва концерннинг тўлиқ тугатилишини ташкиллаштириш вазифасини юклади.
Изоҳ (0)