Жаҳон банки Brent маркасидаги нефть нархининг 2016 йилдаги ўртача нархи прогнозини 27 фоизга, баррелига 51 доллардан 37 долларга туширди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Жаҳон банкининг Жон Бафф бошчилигидаги таҳлилчилари нархларнинг тушишига таъсир кўрсатган факторлар сифатида Эрон нефтининг кутилганидан тезроқ бозорга кириб келгани, америкалик ишлаб чиқарувчиларнинг барқарорлиги, харажатларнинг қисқариши ва унумдорликнинг ошгани, бундан ташқари, илиқ келган қишни келтириб ўтди.
«Нефть нархи 2015 йилда 47 фоизга тушди, биз 2016 йилда унинг яна 27 фоизга тушишини кутяпмиз. Шунга қарамай, улар ҳозирги энг паст даражасидан секин-аста тикланади», — дейилади банк маълумотномасида.
Изоҳ (0)