Римдаги Капитолий музейи ходимлари Эрон президенти ташрифи давомида яланғоч ҳайкалларга кўзи тушмаслиги учун уларни ёпиб қўйди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Музейда Эрон президентининг Италияга расмий ташрифи доирасида Ҳасан Руҳоний ва Италия бош вазири Маттео Ренцо иштирокида қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг мамлакатдан халқаро санкциялар олиб ташланганидан сўнг Европага илк ташрифи чоғида, 25 январь, душанба куни Эрон ва Италия ўртасида умумий суммаси 17 миллиард еврога тенг бир неча келишувлар имзоланди.
Изоҳ (0)