Зика вируси Шимолий ва Жанубий Америкада тарқалиб кетиб, Канада ва Чилининг континент қисмидан ташқари барча мамлакатларга кириб бориши мумкин, дея хабар бермоқда «ТАСС» Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб.
Жанубий Америкада вирус билан касалланиш ҳолатлари илк бор 2015 йил майида Бразилияда қайд этилган эди, ҳозирда эса зика 21 та мамлакатга тарқалиб бўлган.
ЖССТ маърузасида келтирилишича, вируснинг тезкорлик билан тарқалишига икки омил сабабчи бўлмоқда, булар — Шимолий ва Жанубий Америка аҳолиси бунгача зика билан тўқнаш келмаганлиги сабабли унга қарши иммунитети йўқлиги ҳамда асосий вирус тарқатувчи — Aedes aegypti чивини минтақанинг Канада ва Чилининг континент қисмидан ташқари барча мамлакатларида мавжудлигидир.
Ташкилот ушбу чивин тарқалган ҳудудларда яшовчиларга ўзларини унинг нишидан ҳимоя қилишга чақирди. Хусусан, иложи борича оч рангдаги, баданни максимал даражада ёпиб турадиган кийимларни кийиш, уйда чивинга қарши тўрлардан фойдаланиш, эшик ва деразаларни ёпиш тавсия этилди.
Изоҳ (0)