Япониядаги Осима субтропик оролида 1901 йилдан бери биринчи марта қор ёғди: Кагосима префектураси таркибига кирувчи оролда бундай воқеа охирги бор 115 йил аввал, 12 февралда рўй берганди. Бу ҳақда мамлакат бош метереология агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Япониянинг жануби-ғарбий қисмида дам олиш кунлари совуқ тушди ва кўп миқдорда қор ёғди. Japan Times маълумотига кўра, бунинг натижасида икки киши ҳалок бўлган ва юздан ортиқ киши турли даражада жароҳат олган.
Изоҳ (0)