Эрон Тоғли Қорабоғ низосини ҳал этишда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини билдирди, деб ёзади «РИА Новости» Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳусайн Жабер Ансарийга таяниб.
Дипломат мухбирнинг саволига жавобан, Эрон низоларнинг биринчи куниданоқ унинг олдини олиш ва зиддиятларни бартараф этишга ҳаракат қилганини таъкидлади.
Унинг айтишича, Озарбайжон ва Эрон дипломатлари Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Эронга эҳтимолий ташрифи бўйича музокаралар олиб борган. Якуний қарор қабул қилингач, ташриф ҳақида эълон қилинади.
Изоҳ (0)