Brent маркасидаги нефть нархи бир баррель учун 31 доллардан пасайди, дея хабар бермоқда «РБК» Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига таяниб.
Тошкент вақти билан 14:04 ҳолатига кўра, март фьючерси нархи баррелига 30,97 долларни ташкил этган. Bloomberg ёзишича, нарх тушиши Саудия Арабистонининг энергетика лойиҳаларидаги инвестицияларни қолдириш қарори билан боғлиқ.
«Саудия янгиликлари, шубҳасиз, нефтни қазиб олиш юқори даражада сақланиб қолишда давом этиши ҳақида хавотирланиш учун асос бўлади», — деди Phillip Futures таҳлилчиси Даниэль Анг. Унинг таъкидлашича, нефть арзонлашувининг асосий сабаби унинг кўплигида бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)