Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг маъмурий маркази Гуанчжоу шаҳрида ҳаддан ташқари совуқ туфайли 67 йил ичида биринчи марта қор ёғди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Маҳаллий ОАВларнинг таъкидлашича, ушбу тропик мегаполисда қор ёғиши 1949 йилда ХХР ташкил қилингандан бери биринчи марта содир бўлди.

Ҳукумат совуқ туфайли хавфлиликнинг энг юқори — «қизил» даражасини эълон қилди. Ҳозирда Гуанчжоуда ҳарорат Цельсий бўйича ноль градусга тушган.

Аҳолидан иссиқроқ кийиниш, ҳайдовчилардан қор ва ёмғир ёғаётган вақтда айниқса сергак бўлиб туриш сўралмоқда.

Жорий қиш Хитойда ҳаддан ташқари совуқ келди. Пекинда ўтган кеча ҳаво ҳарорати -17,4 даражага тушди. Бу 30 йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Хитой пойтахтининг айрим туманларида ҳарорат -29,8 даражагача етди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади