Бразилиянинг Сан-Паулу штати қирғоқларига яқин жойда саёҳат қилишга мўлжалланган катернинг ҳалокати оқибатида икки киши, жумладан, тўрт ёшли бола ҳам вафот этди. Бу ҳақда Globo телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат вақтида «Қора марварид» бортида 20 сайёҳ ва катер капитани бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа баъзи йўловчиларнинг қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилаётган бошқа катерлар юзага келтирган тўлқинлардан қўрқиб кетиши сабаб бўлган: саросималик натижасида уларнинг барчаси бортнинг бир томонига ўтиб олган ва катер ағдарилиб кетган.
19 киши, жумладан, кема капитани ҳам қутқариб қолинди. Бироқ 41 ёшли аёл ва унинг ўғли ойнали кабинада қолиб кетди ва улар ташқарига чиқа олмади.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)