Испаниянинг Вегасерва шаҳри (Леон вилояти, Кастилия ва Леон мухтор ҳамжамияти) мэри Луис Родригес Альер ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Альернинг жасади Кинтана-де-лос-Отерос туманида аниқланган. Маълум бўлишича, 24 январь, якшанба куни мэр мазкур ҳудудга овга борган ва йўқолиб қолган. Ўлимга «табиий ҳолатлар» сабаб бўлиши мумкинлиги, зўравонлик аломатлари топилмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)