Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туманининг 27 ёшли фуқароси ўз чақалоғини россиялик аёлга 15 минг сом (200 доллар)га сотгани маълум бўлди, дея хабар бермоқда KNews Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Ҳодиса 2015 йил декабрида содир бўлган. «Харидор» қалбаки ҳужжатлар орқали чақалоқ учун туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга бўлган. Тўпланган материаллар асосида ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Айни пайтда тезкор-тергов тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)