АҚШда юз берган «аср қор бўрони» оқибатида қурбон бўлганлар сони камида 25 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Олдинроқ АҚШнинг шарқий қирғоғига ёпирилган қор бўрони туфайли 19 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Маълум қилинишича, одамларнинг ўлимига асосан йўл-транспорт ҳодисаси, ис газидан заҳарланиш ҳамда қорни тозалаш вақтида содир бўлган юрак хуружи сабабчи бўлган.
Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво туфайли АҚШда 7,6 мингта рейс бекор қилинди. Нью-Йорк штатида эса, қор ёғиши сабаб бўлиб, автомашина қатнови вақтинчалик тўхтатилди.
11 та штат, шу жумладан, Нью-Жерси, Пенсильвания, Виргиния, Мэриленд, Шимолий Каролина ва Жоржия губернаторлари томонидан фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Американинг United Airlines авиакомпанияси Вашингтон ҳудудидаги рейсларини бекор қилди. Компания ўзининг хизматини 25 январь, душанба кунидан бошлаб тикламоқчи.
Изоҳ (0)