Саудия Арабистони нефть нархининг тушиб боришидан мамлакат кўраётган зарарни қоплаш учун АҚШ қарзларининг бир қисмини сотиши мумкин. Бу Американинг давлат қарзлари бозорига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «Ведомости» хабар қилмоқда.
Америка ғазнасининг Ар-Риёдга қанча қарз эканлиги номаълум. Қўшма Штатлар ғазнаси ўзининг қимматбаҳо қоғозларига эгалик қилувчи мамлакатлар ҳақида алоҳида маълумот беради. Шунга қарамай, нефть қазиб олувчи Яқин Шарқ ва Африканинг 13 мамлакати Америка ғазнаси ҳужжатларида бир гуруҳ сифатида кўрсатилган.
2015 йил ноябрдаги маълумотларга кўра, ушбу гуруҳ Америка ғазнасининг 289 миллиард долларлик қимматбаҳо қоғозларига эгалик қилади. Бу мамлакатлар ичида Американинг қарз мажбуриятларининг энг катта қисми Саудия Арабистонига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)