Афғонистонда олти киши, жумладан, беш нафар мактаб ўқувчиси машинанинг дарёга қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Яна уч киши жароҳатлангани айтилаётган ҳодиса Нуристон вилоятида рўй берди, дея хабар қилади «ТАСС».
Hama Press маълумотларига кўра, мактаб ўқувчилари кечки пайт вилоят пойтахти —Парун шаҳридаги университетда бўлиб ўтган кириш имтиҳонларидан уйга қайтаётган бўлган. Агентликнинг билдиришича, ҳалокатга кўприкнинг ҳолати сабаб бўлиши мумкин, чунки вилоятдаги кўприкларнинг аксарияти таъмирталаб аҳволда.
Изоҳ (0)