«АвтоВАЗ»га ташрифи чоғида завод ҳудудида Lada X-RAY автомобилида сайр қилган Россия бош вазири Дмитрий Медведев машинага «шинам ва замонавий», дея таъриф берди. Бу ҳақда «Вести» хабар қилмоқда.
Ҳукумат раҳбари бир соат давомида завод цехлари ва маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Унга бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, «АвтоВАЗ» президенти Бу Андерссон ҳамроҳлик қилди.
Дмитрий Медведев заводнинг бир гуруҳ мутахассис ва ишчилари билан ҳам мулоқотда бўлди. Бош вазир уларга Тольяттига автосаноатни қўллаб-қувватлаш бўйича йиғилиш ўтказгани келгани, Россия иқтисодиётидаги муаммоларга қарамай, ҳукумат бу йўналишдаги ишларни давом эттириши ва бу ўз натижаларини беришига умид қилишини билдирди.
Изоҳ (0)