АҚШнинг шарқий қисмида қор бўрони ва музгарчилик туфайли рўй бергани айтилаётган автоҳалокатларда камида тўққиз киши нобуд бўлди. Бу ҳақда Associated Press манбаларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шимолий Каролинада бир аёл машинасининг жарликка қулаши, яна бир аёл эса музлаган йўлда қарама-қарши томондан келаётган автомобиль билан тўқнашувда ҳалок бўлган. Йўл четига ағдарилган машинани олиб чиқаётган эвакуатор билан тўқнашувда пикапнинг ичида бўлган йўловчи оламдан ўтди.
Об-ҳаво ноқулайликлари билан боғлиқ бундай нохуш ҳодисалар Теннесси, Виржиния ва Кентукки штатларида ҳам қайд этилган.
АҚШнинг бир қатор штатларига ёпирилган бўрон «Жонас» номини олди. Синоптикларнинг айтишича, пойтахт Вашингтонда 75 сантиметргача қалинликдаги ёғин тушиши кутилмоқда, шамол тезлиги эса соатига 80 километрга етади.
Изоҳ (0)