21 январь, пайшанба куни кечки пайт Сомали пойтахти Могадишодаги Liido Seafood соҳил ресторанига жангарилар ҳужум қилди, деб ёзади «РИА Новости». Ҳодиса натижасида қурбон бўлганлар сони 20 кишидан ошди.
Полиция маълумотларига кўра, жангарилар ресторан қаршисида мина жойланган иккита автомобилни портлатиб юборган, сўнг маҳаллий элита орасида оммабоп бўлган муассасага бостириб кирган.
Кейинроқ ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди.
22 январь, жума куни эрталаб хавфсизлик кучлари ресторан биносини назорат остига олишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)