«Реал»нинг машғулотида жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ва футболчи Криштиану Роналду ўртасида қизиқ ҳодиса рўй берди, дея хабар беради «Stadion.uz».
Зидан машғулот пайтида Роналдунинг олдига келиб, жарима зарбаларини ижро этишда беллашишни таклиф қилди. «Қара ва ўрган», — деди мураббий ҳазил оҳангида футболчига.
Зидан ўнта имкониятнинг барчасида нишонни тўғри олган бўлса, Роналду бунга икки марта эришди, холос. Беллашувдан сўнг португалиялик футболчи устозининг зарбаларидан ҳайратга тушганини яширмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб бош мураббийи Зинедин Зидан билан ишлаш қандай кечаётгани ҳақида гапириб берган ва футболчилар Зиданни Бенитесдан кўра кўпроқ ёқтиришини айтган эди.
Изоҳ (0)