Россиянинг Тюмень шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Гран-При туркумига кирувчи Иван Поддубний хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу йилги мусобақада Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Исроил ва Қирғизистон терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мусобақалар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Элмурат Тасмурадов (-59 кг) кумуш медаль совриндори бўлди.
Элмурат финалга қадар кечган беллашувларда Олимпиада—2012 совриндори Мингиян Семёнов, 2013 йилги жаҳон чемпионати совриндори Иван Куйлаковни (иккаласи ҳам Россиядан) мағлуб этиб, финалда мезбонлар вакили Ибрагим Лабзановга имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)