Лондоннинг «Арсенал» футбол клуби ишқибози Барри Женкинс жамоа либосида уйланди. Бундай муҳим маросимга у клуб футболкаси, калта иштон, гетра ва бутсада келди, дея хабар беради «Чемпионат».
«Турмуш ўртоғим ажойиб қиз, у менга ‘Арсенал’ либосида уйланишимга рухсат берди. Омадим чопган бўлса ажабмас, ўзимни бамисоли Англия Кубогини ютиб олгандек ҳис этяпман», — дея тўлқинланиб ёзган Барри Facebook’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Арсенал»га ишқибозлик қилувчи эркак ўз қизини жамоа шарафига номлаганини икки йил давомида хотинидан яшириб келгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)