ЖАР президенти Жейкоб Зума янглишиб Африкани сайёранинг энг йирик қитъаси деб атагани учун пушаймон эканлигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Декабрь ойида тадбиркорлар олдида чиқиш қила туриб, давлат раҳбари «Бизнинг қитъамиз энг йирик қитъадир. У барча қолган қитъаларни ўзига сиғдира олади», деган эди.
«Президент хатосидан афсусда», — деб маълум қилди Зума маъмурияти ва дунёдаги энг йирик қитъа Осиё эканлигини эслатиб ўтди. У ерда дунё аҳолисининг 60 фоизи (4,4 миллиард киши) истиқомат қилади. Африка эса ундан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб, қитъада дунё аҳолисининг 16 фоизи (1,2 миллиард киши) яшаб келмоқда.
Аввалроқ Зума камбағал оиладан чиққанлиги учун бошланғич таълимни эгаллай олмаганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)