Қозоғистон полициячилари ёш қизларига ароқ ичирган ва бу жараённи видеога олган отани қидирмоқда, деб ёзади «Zakon.kz».
Ушбу видеоролик интернетда кенг тарқалди ва кескин норозиликларга учради. Фойдаланувчиларнинг катта қисми эркакни оталик ҳуқуқидан маҳрум этишга чақирмоқда. Ҳуқуқшунослар сўзларига кўра, бу отага берилиши мумкин бўлган энг кичик жазо.
Видеода бири тахминан етти ёшда, иккинчиси ундан ҳам кичикроқ бўлган икки қизча ўзлари «ота» деб атаётган эркак қўлидан ароқ ичаётгани акс этган. Қизчаларнинг ўзини тутишига кўра, улар спиртли ичимликни биринчи марта татиб кўраётгани йўқ.
Изоҳ (0)