Бурунди пойтахти Бужумбура шаҳрида барга уюштирилган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полиция вакилининг билдиришича, 18 январь, душанба куни рўй берган ва гранаталар қўлланган ҳужум туфайли полиция зобити, юрист ҳамда давлат хизматчиси нобуд бўлган. Уни уюштирган кимсалар жиноят содир этиш ва кейинчалик яшириниш учун мотоциклдан фойдаланган.
Полиция президент Пьер Нкурунзиза тарафдорлари орасида оммалашган барга уюштирилган ҳужумдан сўнг бир неча йигитни қўлга олди.
Изоҳ (0)