«Реал Мадрид» жамоаси хавбеки Гарет Бэйл Испания чемпионати 20-турида «Спортинг Хихон»га қарши кечган ўйинда (5:1) жароҳат олди, дея хабар бермоқда «Stadion.uz».
Уэльслик футболчи икрасимон мушакларини шикастлаган. Унинг жароҳатдан фориғ бўлиши учун икки-уч ҳафта керак бўлади. Бэйл жамоасининг «Бетис», «Эспаньол» ва «Гранада»га қарши ўйинларини ўтказиб юборади.
Жорий мавсумда Гарет Бэйл барча турнирларда 17 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та голли пас муаллифи бўлган.
Изоҳ (0)