«Зенит» собиқ футболчиси Фернандо Риксен ФИФА гала-концертига махсус меҳмон сифатида ташриф буюриб, «Барселона» футболчилари Неймар ва Месси, шунингдек, «Реал» етакчиси Криштиану Роналду томонидан қўллаб-қувватланди, деб ёзади «Чемпионат».
Риксен 2013 йил октябрида унга «ён амиотрофик склероз» ташхиси қўйилганини маълум қилган эди.
«Ажойиб! Криштиану, Месси ва Неймар — ғаройиб одамлар. Уларнинг шарофати билан ўзимни қирол каби ҳис қилдим», — деди Риксен гала-концертдан сўнг.
«Қачон Мадридга борсангиз, ‘Реал’ ўйинига тушгингиз келса, меҳмоним бўласиз, шахсан ўзим сизга ёрдамчи бўламан», — деди Роналду Риксенга.
Изоҳ (0)