«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Спортинг» футболчиси Начо Касесни атайлаб тепмаганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Роналду Испания чемпионатининг 20-тури доирасида «Спортинг»га қарши ўйинда (5:1) рақиб ярим ҳимоячиси Начо Касесни ортидан тепди. Ҳакам бу ҳолатни пайқамай қолгани учун португалиялик футболчи жазоланмай қолди.
«Бу бехосдан бажарилган ҳаракат эди. Бунинг учун менга карточка кўрсатилиши мумкин эди. Агар мен уни атайлаб тепганимда, у ётган жойидан тура олмай қоларди. Мен бундай қилмаслигим керак эди», – деди Роналду.
Изоҳ (0)