Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли ФИФА «Барселона»нинг ҳужумкор учлиги — Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймарни дисквалификация қилиши лозимлиги ҳақида мутойиба қилди, дея хабар беради «Stadion.uz».
«ФИФА ушбу вазиятга аралашмаса бўлмайди: Месси, Суарес ва Неймар ўртасидаги дўстлик — футбол оламидаги энг ёмон нарса. Мессининг бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилишга қодир. Унинг ёнига Суарес ва Неймар қўшилар экан, рақибларда ҳеч қандай имконият йўқ. ФИФА уларни дисквалификация қилиши лозим.
«Реал»даги Бэйл, Бензема ва Роналду учлигининг фарқи шундаки, улар бир-бирларини тўлдирмайди. Роналду ва Бэйл жамоадошига узатма беришни кўп ҳам истамайди. Бенземада бу борада муаммо йўқ, аммо унинг ёлғиз ўзи кўп нарсани ҳал қилолмайди», — дея таъкидлаган Сампаоли Испаниянинг El Pais нашрига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)