«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси примеранинг 20-тури доирасида «Атлетик»га қарши ўйин (6:0) олдидан майдонга «Олтин тўп» билан чиқди ва уни «Камп Ноу» стадионига йиғилган 68 019 нафар мухлисга кўз-кўз қилди, деб ёзади «Sports.ru».
Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Месси «Олтин тўп» соҳибига айланди. 28 ёшли форвард ўз клубдоши — бразилиялик Неймарни, шунингдек, «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
Изоҳ (0)