Жакартада 14 январь куни юз берган теракт қурбонлари сони саккиз кишига етди. Экстремистлар ҳужуми чоғида яраланган индонезиялик шифохонада вафот этди, деб хабар қилади «ТАСС».
Полиция маълумотларига кўра, теракт вақтида жами 32 киши яраланган. Улар орасида Австрия, Германия ва Нидерландия фуқаролари бор.
Олдинроқ етти киши ҳалок бўлгани, улардан беш нафари террорчилар эканлиги хабар қилинганди. Полиция терактни ИШИДнинг жануби-шарқий Осиёдаги минтақавий қаноти етакчиси бўлиш истагидаги Баҳрун Наим ташкиллаштирган, деб ҳисобламоқда. Терактларга алоқадор бўлган 12 киши Индонезия полицияси томонидан ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)