Тайвандаги мухолифат Демократик тараққиёт партияси нафақат президентлик учун сайловларда, балки парламент сайловларида ҳам ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Партия Қонунчилик юанининг янги таркибидаги ўринлардан ярмидан кўпини қўлга киритди.
Жами парламентнинг 113 депутатини сайлаш керак бўлгани ҳолда, бунинг учун 556 нафар номзод ўртасида кураш юзага келди. Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, бюллетенлар устида ҳамон иш олиб борилмоқда, бироқ Демократик тараққиёт партиясининг ўзига 60 нафардан кам бўлмаган мандатни таъминлаганлиги ҳозирдан аниқ бўлган. Бу эса парламентни назорат қилиш учун етарли бўлиб ҳисобланади.
Шу пайтгача парламентда Гоминьдан партияси етакчилик қилиб келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тайваннинг янги раҳбари илк марта аёл киши бўлиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)