Ғарбий ОАВ голливудлик актёр Леонардо Ди Каприонинг Россиядаги ўхшаш одами ҳақида баён қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Мисол учун, Access Hollywood «Рус Леосини қутлаб олинг», ― дея баён этмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқларнинг янги қаҳрамони ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Унинг фотосурати бор холос.
2015 йилда ижтимоий тармоқлар артистнинг швециялик «нусха»си ― 21 ёшли Конрад Аннерудга тан беришган эди.
Maxim журналининг маълум қилишича, «Леонардо Ди Каприога ўхшайдиган битта одам етмаётганлиги аниқ». Нашрнинг таъкидлашича, ушбу иккала «нусха» бир-бирига ўхшамайди, лекин, «уларнинг иккаласидаям Леога ўхшаш жойлари бор».
Ди Каприонинг тахмин қилинаётган рус «нусха»си GQ нашрини ҳам ўзига жалб қилди. Журнал формадаги одамнинг ким эканлигини ва нима билан шуғулланишини сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Оскар - 2016»нинг энг яхши актёр мукофоти учун Леонардо Ди Каприо («Ўлимдан қайтган») номзод бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)