Кейинги кунларда болалаган миш-мишларга қараганда, эстрада хонандаси Ҳусан автоҳалокатга учраган ва ҳаётган кўз юмган. «Popcorn.uz» бу совуқ хабарларга чек қўйиш мақсадида хонанданинг ўзи билан боғланди.
«Охирги тўрт кун ичида қўл телефоним тинмаяпти. Қўнғироқ қилиб сўраётганларнинг саволи битта: ‘Тирикмисан? Сени автоҳалокатга учраб, оламдан ўтди, деб эшитдик’. Бу саволлардан шок ҳолатига тушиб қолдим. Ҳеч қандай автоҳалокатга учраганим йўқ, соппа-соғман. Бундай совуқ хабарни ким ва нима сабабдан тарқатгани эса менга қоронғи. Уларга инсоф тилашдан бошқаси қўлимдан келмайди», — дейди таажжубини яширмаган хонанда.
Изоҳ (0)