• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Барон» — ўзбек суперагенти ҳақида фильм

    Режиссёр Рустам Саъдиев «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Барон» номли фильм суратга олди. Алишер Навоий номли киносаройида 15 январь куни бўлиб ўтган фильмнинг ёпиқ премьераси гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.

    Фото: «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати

    «Барон»нинг актёрлар жамоасига назар солиб, ҳар қандай режиссёрнинг ҳаваси келиши аниқ. Ўзбекистонликлардан Жавоҳир Зокиров, Улуғбек Қодиров, Жамила Ғофурова, Дилором Эгамбердиева, Раъно Шодиева, Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова, Ёқуб Аҳмедов, россияликлардан Андрей Смоляков (Россия халқ артисти), Виктор Вержбицкий (Россия халқ артисти ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист), Фарҳод Маҳмудов (Россияда хизмат кўрсатган артист) каби ўз ишининг усталари ва ҳатто Голливуддан актёрлар бор (асли суриялик Ҳасан Масъуд). Ридли Скоттнинг «Муқаддас замин» фильмида султон Салоҳиддин Аюбий образини жонлантирган Ҳасан Масъуд, Рустам Саъдиевнинг кинолойиҳасида тожикистонлик ўзбек наркобарони Мардонбойнинг жиддий ҳамкори — Истанбулдаги яхтада яшайдиган Сулаймонийга айланди.

    Фильм ибтидосида кўзларимизни қувонтирадиган актриса Жамила Ғофурова латофатли ва айни вақтда жуда ёвуз аёл образини аъло даражада кўрсатиб берган, дейиш мумкин. Умуман, (қарийб) малласоч Рўзигулни у шу вақтгача ижро этган салбий қаҳрамонлари орасида ўзига хос чўққи, дейиш ҳам мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг газеталарида бир неча ҳафта давомида бериб бориладиган криминал янгиликлардаги тўғри йўлдан адашган ўнлаб аёлларнинг барча қилмишларини Жамила Ғофурованинг бир қаҳрамони бир фильмда, бир ўзи, то уни отиб ўлдирмагунларича, амалга оширишга улгуради — гиёҳванд моддалар сотади, ўзини ҳам сотади, одам савдоси билан шуғулланади, ўз опаси (актриса Раъно Шодиева)ни ўлдиришга уринади ва ҳоказо.

    Рустам Саъдиевнинг аввалги фильми — «Сотқин»да Андижондаги безорилар ва террорчиларнинг бошлиғи сифатида гавдаланган Жавоҳир Зокиров бу сафар айнан шундай қонунбузарларга қарши курашувчи, Ички ишлар вазирлигининг-да юқори мартабали мулозимлари: «Саломатлик тилайман!», — деб кутиб оладиган махсус хизмат ходими сифатида қаршингизда намоён бўлади. У — суперагент. Бир қарасанг, Сурхондарёда киракашлик қилади, бошқа сафар эса «свечалари»нинг яроқсизлиги сабаб «эски ‘Жигули’си» йўл ўртасида тўхтаб қолади. Фильм интиҳоси яқинлашавергани сари, Рустам Саъдиев сизга шундай бир саҳнани туҳфа этадики, ундаги Жавоҳир Зокировни кўриб, Америка блокбастерларидаги Ерни қутқариш масаласи ҳал бўладиган сийқаси чиққан лаҳзалар ёдингизга тушса-да, беихтиёр қарсак чаласиз.

    Бироқ, энг асосий суперагент Жавоҳир Зокиров эмас. Йўқ, Жавоҳир Зокиров бор-йўғи унинг бошлиғи. Суперагентнинг кимлигини орада бирров кўринган Дилноза Кубаеванинг қаҳрамони «фош этишга» уринади, ўша кадрларни кўрганингиздаёқ, юрагингиз бир жиз этади: «Бу ерда бир гап бор!», — деб. Фильм маъно-мазмуни бошидан маълум — наркотиклар ёмон, уларни сотиш ундан-да ёмон, йўқолсин оғуфурушлар! «Келгинди фильм»ларидан бир калла юқори сакрашга эришган режиссёр Рустам Саъдиев, бутун фильм давомида гўё иккинчи планда юргандек кўринган бир қаҳрамонни сўнгги лаҳзаларда машъаладек олиб чиқиб, томошабинни ҳайрон қолдириш йўлини топа олган.

    «Барон» — юксак бадиий асар эмас (бундан бир неча йил аввал «Оскар»ни қўлга киритган «‘Арго’ операцияси»да ҳам юксаклик йўқ, масалан), керак бўлмаган ўринларда жавобсиз қолган саволларни туғдиради (укасини Ўзбекистон қамоғидан озод қилиш учун ҳар нарсага тайёр наркобарон, бирдан жаҳон миқёсида наркобизнесменга айлангиси келиб қолади); муаллифлик фильмларига мўлжалланган халқаро кинофестивалларда ғолиблик учун курашмайди, албатта; лекин олдига қўйилган икки асосий вазифадан камида бирини (бири ҳақида юқорида айтдик — наркотиклар ёмон!) яхши уддалаган: Ўзбекистон энг яхши мамлакат — унинг Миллий хавфсизлик хизмати Россия Федерал хавфсизлик хизматини-да огоҳлантирмасдан, ўзича ҳаракатлар қилади, унинг қамоқхоналаридаги маъмурларни Тожикистондаги каби сотиб олиб бўлмайди, бунга ҳатто Қозоғистондаги энг зўр «қонундаги ўғрилар» ҳам аралаша олмайди. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас.

    «Дарё» экшн-саҳналари билан оммавий кинога қизиқувчи томошабинларни, касса йиғимлари билан эса «Ўзбеккино»ни хурсанд қила оладиган бу фильмни ҳеч бўлмаса бир марта томоша қилишни тавсия этади.

    15.01.2016, 20:22   Изоҳ (0)   93347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Стив Жобс ва Билл Гейтс Бродвей мюзикли қаҳрамонларига айланади

    15.01.2016, 17:36

    Ҳусан: Мени автоҳалокатда ўлдига чиқарганларга инсоф тилайман

    15.01.2016, 09:48

    Леонардо Ди Каприо олтинчи марта «Оскар»га номзод бўлди

    15.01.2016, 07:30

    Актёр Алан Рикман вафот этди

    14.01.2016, 18:25

    «Мен ўзбекман»: «Ўзбеккино»нинг янги раҳбари Отабек Мусаев ўйнаган фильмлар

    14.01.2016, 17:47

    Рустам Саъдиевнинг «Барон» фильми премьераси 16 январь куни бўлиб ўтади

    14.01.2016, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.