Икки думли, 20 километр узунликдаги Каталина кометаси 17 январь, якшанба куни Ерга максимал даражада яқинлашади. Сайёра ва унинг аҳолиси учун мазкур яқинлашув ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бу ҳақда Уфа планетарийси вакиллари маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«17 январь куни Каталина Ерга максимал даражада яқин масофа — 110 миллион километр наридан ўтиб кетади. Бу пайтда уни Катта Айиқ юлдузлар туркумида кўриш мумкин. Сайёрамиз учун бу яқинлашувнинг зарари йўқ», — дея таъкидлаган планетарий мутахассислари.
Каталинанинг келгуси «ташрифи» бир неча минг йилдан сўнг бўлиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)