Қирғизистон махсус хизматлари Жалолобод вилоятида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сақланадиган махфий омборни аниқлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари версиясига кўра, у террорчилик ташкилоти тарафдорларига тегишли.
Махфий омбор 14 январь куни Жалолобод вилоятидаги аҳоли пунктларидан бирида ўтказилган аксилтеррорчилик тадбири чоғида топилган. У ерда гранатомёт ва 6 мингдан зиёд патронлар бўлган.
Махфий бошпанани ташкил қилишда гумонланиб, Қирғизистон фуқароси қўлга олинди. Тезкор маълумотларга кўра, у яқинда Суриядаги жанговар ҳаракатлар ҳудудидан ўз ватанига қайтиб келган. У 2015 йил июлида Бишкекда йўқ қилинган террорчилик гуруҳига алоқадор эканлиги аниқланган. Айни пайтда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан тегишли тергов-тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)