Шу йилнинг 8 январь куни Мексиканинг Синалоа штатида қўлга олинган «Пакана» лақабли наркобарон —Хоакин Гусман Лоэра «Челси» клубини 868 миллион доллар эвазига харид қилишни режалаштирган. Мамлакат полицияси мазкур маълумотни наркобаронни қидирув чоғида унга яқин кишилардан олган. Бу ҳақда Sport маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Forbes Гусманнинг мол-мулкини 1 миллиард доллар баҳолаган. Шу тариқа, «Пакана» нафақат «Челси», балки «Манчестер Сити» (863 миллион доллар), «Милан» (856 милион доллар) ёки «Ювентус»ни (850 миллион доллар) ҳам сотиб олиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, Хоакин Гусман Голливуд актёри Шон Пенн билан суҳбати чоғида дунёнинг энг қудратли наркобарони эканлигини тан олганди.
Изоҳ (0)