Америкалик сенатор Марко Рубио АҚШ президентлигига сайловларда ғолиб чиқса, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуденни судга беришни ваъда қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Сноуден хоиндир. Ва агар мен президент бўлсам, уни судга берамиз», — деди у сайловолди теледебатлар чоғида.
Эдвард Сноуден билан боғлиқ можаро 2013 йил июнида келиб чиққан эди. Ўшанда у АҚШ махсус хизматлари интернет ва мобил алоқа орқали бутун дунёдаги фойдаланувчиларни кузатиб боргани ҳақидаги махфий ахборотларни фош этган эди.
Изоҳ (0)