Исроиллик ҳарбийлар 14 январь, пайшанба куни Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида уларга пичоқ билан ҳамла қилган икки фаластинликни отиб ташлади, деб ёзади «РИА Новости».
Дастлаб Хеврон шаҳри ҳудудида ҳарбийлар аскарга пичоқ урмоқчи бўлган фаластинликни ўлдирди. Сал кейинроқ Наблус шаҳри яқинида фаластинлик исроиллик аскарни пичоқ билан яралади. Жавоб ўқи билан ҳужумчи ўлдирилди.
Ҳар икки ҳодиса ҳам деярли кундалик ҳужумлар кетма-кетлигини давом эттирди, ўтган йилнинг кузидан буён бундай ҳужумлар натижасида 20 дан ортиқ исроиллик қурбон бўлди, юзлаб киши яраланди.
Изоҳ (0)