КХДР етакчиси Ким Чен ин водород бомбаси яратилиши ва синовида иштирок этган олимлар, технологлар ва ишчиларнинг катта гуруҳи шарафига банкет уюштирди, деб хабар беради «ТАСС».
Бомба яратувчилари 8—13 январь кунлари Пхеньянга ташрифи давомида Кимсусан меморий ёдгорлигида Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг хотирасини ёдга олди. Ядро мутахассисларига бу ерда яқинда очилган катта илмий-техник марказ, Ўқувчилар саройи, замонавий Мунсу сув-соғломлаштириш мажмуаси ва бошқа бир қатор диққатга сазовор жойлар намойиш этилди.
Олдинроқ Ким Чен Ин водород бомбаси яратилиши ва синовига ҳисса қўшган олимлар, технологлар ва ишчиларга мукофотларни топширгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)