Индонезия пойтахти Жакартада 14 январь, пайшанба куни портлаш ва отишмалар уюштирган беш нафар террорчи йўқ қилинган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб, «Ал-Жазира» телеканали маълум қилди, дея хабар беради «Европейская правда».
ABC телеканалининг Индонезиядаги мухбири ҳам мазкур маълумотни тасдиқлаган. «Полиция барча террорчилар қўлга олинганига ишончи комил эмас. Улардан беш нафари ўлдирилган. Тинтувлар кетмоқда», — дея ёзган у Twitter’даги саҳифасида.
https://youtu.be/8yW5_IjYUpw
Изоҳ (0)