АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бўлишга даъвогар миллиардер Дональд Трамп Манхэттендаги ўзига тегишли ҳашаматли квартиралардан бирини катта чегирма билан сотди. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўртта ётоқхона, олтита ванна ва алоҳида лифтга эга, майдони 389 квадрат метр бўлган ҳамда Бешинчи авенюдаги осмонўпар бинонинг 27-қаватини тўлиқ эгаллаган апартамент ўтган йил декабрида 16,8 миллион долларга сотувга қўйилганди. Бироқ Манхэттеннинг мазкур ҳудудида кўчмас мулк баҳоси пасайганлиги сабабли Трамп квартирани 14,1 миллион доллар, яъни дастлабки нархидан салкам 16 фоиз арзон сотишга мажбур бўлган.
Trump Organization вакили Аманда Миллер ушбу маълумотни тасдиқлади, лекин миллиардернинг ўзи бу квартирада ҳеч қачон яшамаганини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)