Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Элла Памфилова мухолифатни «қўпорувчилик фаолияти учун суд қилиш лозим бўлган халқ душманлари» деб атаган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни танқид остига олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бундай баёнотлар нафақат мантиқсиз, балки зарарли ҳамдир, чунки улар президент ва мамлакат шаънига доғ туширади», — дея таъкидлаган Памфилова.
Вакилнинг айтишича, агар сиёсий фаолият Конституция доирасида амалга оширилаётган бўлса, ҳеч ким унга маъмурий, суд ёки бошқа чораларни кўришга ҳақли эмас.
Изоҳ (0)